Фуқаро мурожаатлари ижобий ечим топди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3430-сонли қарорига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.
Косон тумани Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган давр мобайнида 92630 та Давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, жойларга ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига чиқилиб, 1170 та сайёр Давлат хизматлари кўрсатилди.
2021 йил давомида давлат рўйҳатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сони 1827 тани ташкил қилиб Шундан юридик шахс сифатида 997 та тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахс сифатида 830 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатдан ўтказилди.
Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан энг кўп кўрсатилаётган хизматлардан бири бу Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш хизмати ҳисобланиб, ушбу хизматдан фойдаланиш учун Косон туман Давлат хизматлари марказига 2021 йилда 459 та мурожаат, 2022 йил 1-чораги давомида 624 та мурожаат келиб тушган.
Фуқаро Шаймардонова Рохила Равшановна Косон тумани давлат хизматлари марказига 2022 йил 15 февралда Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилди. Ушбу фуқаро Косон тумани Равот маҳалласида истиқомат қилиб, бир ҳовлида 3 та оила биргаликда яшаганлиги учун фуқарога яшаши учун уй-жойга муҳтожлигини айтиб ўтди.
Ушбу фуқаро Косон туман тиббиёт бирлашмаси болалар шифохонасида орастабон вазифасида ишлашини маълум қилди. Фуқаронинг мурожаати тегишли 12 та ташкилотларга йўналтирилгандан сўнг барча ташкилотлар тегишлилигига кўра баҳоладилар.
Фуқаро Шаймардонова Рохила Равшановна 30 балл тўплаб давлат бюджети ҳисобидан турар жой билан таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган у билан бирга яшайдиган оила аъзолари ҳисобга олинган ҳолда уй-жой сотиб олиш учун Қишлоқдан субсидия ажратилади. Сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати 200000000 сўм этиб белгиланди. Ушбу фуқаронинг мурожаати бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 182-сон қарорига асосан қаноатлантирилди, яъни ушбу фуқарога туманда қурилган янги уйлардан қиймати 200000000 сўмлик уй олишига ва ушбу миқдорнинг 10 фоизини субсидия асосида тўлаб берилиши шунингдек ипотека кредитининг 10 фоиздан ошган қисмини ҳам 5 йил давомида тўлаб берилиши кўрсатиб берилди.


Косон туман Давлат хизматлари

Маркази Бош мутахассиси
А.Маманазаров

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.