Фуқароларнинг судланганлик холати тўғрисида маълумотномалар бериш эндиликда давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Ички ишлар  органлари соҳасида Давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги 797-сон қарори ишлаб чиқилди. Ушбу қарорга асосан фуқаролар исталган туман, шаҳар Давлат хизматлари марказига ортиқча ҳужжатларсиз фақатгина фуқаролик паспортини тақдим этган холдаЎзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали мурожаат этиб судланганлик ёки судланмаганлик тўғрисида маълумотнома  олишлари мумкин.

Мазкур хизмат турида фуқароларга Давлат хизматлари марказлари орқали муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.  Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисида маълумотнома олишда фуқародан Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Фуқаро Давлат хизматлари марказига келиб, мурожаат қилганидан сўнг 2 иш куни муддатда маълумотномани Давлат хизматлари марказидан олиши мумкин.

  

Сардор Қўшназаров -

Бахмал туман Давлат хизматлари 

маркази бош мутахассиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.