Ички ишлар органлари соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади

Улашиш:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 4-октябрдаги 797-сон қарорига асосан амалга оширилади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 2 иш куни мобайнида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради.

Диёр Иномов – Жиззах шаҳар ДХМ бўлим бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.