Пахтакор туманида коммунал соҳа вакиллари давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги муаммоларни муҳокама қилдилар

Улашиш:

Пахтакор туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази биносида Коммунал хизмат идоралари мутахассислари иштирокида давлат хизматлари кўрсатиш муддатларига риоя қилиш, улар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Пахтакор туман ДХМ бошлиғи Насим Бекмуродов хабар берди.           

Йиғилишда сўз олган туман адлия бўлими ҳамда давлат хизматлари маркази бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил   20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (хисоблагичларини) ечиш, қиёсловдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли ҳамда 256-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларни мухандислик коммуникация тармоқларига уланиш юзасидан регламенти” қарорлари ижроси юзасидан фикр билдирдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарорининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74-сонли фармонининг тумандаги ижроси муҳокама қилинди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.