Давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо олиш шартми?

Улашиш:

Аксарият фуқароларни қизиқтирадиган ушбу саволнинг жавоби Сиз учун ҳам қизиқ бўлиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига кўра, “Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарор)” 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига асосан қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишда электрон рақамли имзони мажбурий қўллашга доир талаб бекор қилинди:

фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш;

юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоларига улаш;

юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш;

юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш;

юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларга улаш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш;

ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш;

бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

обеъктни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш;

архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

якка тартибда уй-жой куришга (реконтрукция қилишга) рухсатнома бериш;

қурилиши (реконтрукцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш;

судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;

манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;

солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш;

жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш.

Эндиликда, юқоридаги давлат хизматлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланган ҳолда ваколатли органларга юборилиши таъминланиши мумкин.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.