Арнасой туман ДХМ: 2020 йил январь-октябрь ойлари таҳлили

Улашиш:

2020 йилда арнасойликлар учун Давлат хизматлари маркази томонидан янги бинода хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ўтган давр мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан 140 га яқин давлат хизматлари бўйича хизмат кўрсатилди.

Туманда 2020 йил 10 ой давомида жами 10 665 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан СТИР ни аниқлаш 782 та, Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш 1102 та, Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича 1173 та, Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш 1214 та аризалар кўриб чиқилган.

Қуйида туман ДХМ томонидан кўрсатилган давлат хизматлари статистикаси билан танишинг:

Жавлон Алматов - Арнасой туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.