Ироқни ЖЧ саралаш кейинги босқичга олиб чиққан мураббий ишдан кетди

Улашиш:

Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини муваффақиятли давом эттирмоқда. Бу жамоа марказлашган тартибдаги ўйинларни ижобий руҳда ўтказиб, кейинги босқичга йўл олди.
Терма жамоа ҳал қилувчи босқичга чиққан бўлишига қарамай, бош мураббий Сречко Катанец ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бунга сабаб словениялик мураббийнинг беш ойдан бериш маош олмагани.
Ироқ футбол федерацияси ҳозирча мураббий кетганини расман тасдиқлагани йўқ. Бу ҳақда Ироқ олимпия термаси устози Мирослав Соукуп журналистлар билан суҳбат чоғида кутилмаганда оғзидан гуллаб қўйди. Сречко Катанец агар маошлар тўлиқ тўлаб берилса яна ўз ишига қайтиши мумкин.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.