Ўзбекистонликлар Татаристонга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 750 доллардан бошланади

Улашиш:

Ўзбекистон фуқаролари Татаристонга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, фуқаролар Татаристондаги “РемСервисТранспорт” корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Бўш иш ўринлари:

  • ҳайдовчилик;
  • автомобилларни таъмирловчи;
  • чилангар-таъмирловчи;
  • электргаз пайвандчи;
  • логистика ишлари оператори.

Маълум қилинишича, иш ҳақи – 75000 рубль (тахминан 750 доллар)дан бошланади. Иш вақти – кунига 8 соат. Авиачипта ва патент (ойлик маошдан қайтариш шарти билан), ётоқхона иш берувчи ҳисобидан қопланади. Фуқаролар танловга биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келиши сўралган. Номзодга қўйилган талаблар:

  • 18-55 ёшгача бўлиши;
  • рус тилини билиши.

Номзодлар 15 август куни Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси 4-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биносининг 2-қаватига бориши сўралган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.