Ўзбекистонда Сахалин нефтни қайта ишлаш заводини қуриш учун мигрантлар ишга ёлланмоқда

Улашиш:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда Сахалин нефтни қайта ишлаш заводини қуриш учун мигрантлар ишга ёлланмоқда. 

Россия томони арматурачи, бетончи, монтажчилар, электр пайвандчилар, металл конструкциялар ва технологик қувурлар билан ишлаш бўйича мутахассисларни ва бошқаларни ишга жалб қилмоқда. Тажриба ва касбга қараб, иш ҳақи 65 минг рублдан 150 минг рублгача тўланади. 

Патентни расмийлаштириш, чипта сотиб олиш, турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатлари иш берувчи томонидан тўланади. 

Номзодлар учун талаблар: ёши 25 дан 50гача, рус тилини билиш, судланмаганлик ва Россияга киришга тақиқнинг йўқлиги, танлаган касб бўйича иш тажрибаси бўлиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.