Россия ўн минг нафар ўзбекистонликни ишга чақирмоқда

Улашиш:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, Россия иш берувчилари минглаб ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда. 

Жумладан, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади. 

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар билан мазкур линк орқали танишишингиз мумкин. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.