Нойер Германия термасига қайтишга тайёр, лекин бир шарти бор
Германия терма жамоаси афсонавий дарвозабони Мануэль Нойер миллий жамоага қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Аммо у бу қарорни фақат бир шарт билан амалга оширишга тайёр.
“Bild” нашрининг маълум қилишича, Нойер терма жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан шахсан учрашиб суҳбатлашмоқчи. Унга кўра, Нагельсманн биринчи қадамни қўйиб, 39 ёшли дарвозабонга “сен кераксан” деган аниқ ишонч билдириши шарт.
Манба таъкидлашича, иккиси ўртасидаги муносабатлар бир неча йиллар давомида совуқ бўлиб келган. Улар “Бавария”да бирга ишлаган даврда ҳам яқин мулоқотда бўлмаган — фақат касбий масалаларда суҳбат қуришган.
Нойер терма жамоани 2024 йил ёзида тарк этган эди. Германия ЕЧ-2024 мусобақасидан кейин қайта қурилиш жараёнини бошлаган, Нагельсманн эса ёш таркиб билан ишлашга уринганди.
Бироқ Германияда дарвозабон масаласи ҳали ҳам очиқ. Нойернинг тажрибаси ва раҳбарлик хусусиятлари ҳозирги терма жамоа учун муҳим омил бўлиши мумкин.
Футбол таҳлилчилари фикрича, агар Нагельсманн Нойер билан муносабатни тўғри йўлга қўя олса, Германия ЖЧ-2026 учун кучлирақ жамоага айланади.
Маълумот учун, Нойер яқинда Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этилганди. Унинг номзоди ҳали ҳам юқори даражада қадрланади — нафақат Германияда, балки бутун футбол дунёсида.