Ғаллаорол туманидаги оила билан боғлиқ ижро иши муваффақиятли якунланди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими  томонидан қарздор Н.Э. оиласи билан боғлиқ бўлган ижро иши доирасида муваффақиятли якунловчи жараён амалга оширилди.

Ушбу ижро иши доирасида қарздор оила билан бир неча бор мулоқот ўтказилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда масалани тинчлик йўли билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Оила аъзолари ва мурожаат қилувчилар ўртасида самарали музокаралар ташкил этилди.

Мазкур жараён натижасида, икки томон ўзаро келишувга эришиб, қарздорлик тўлиқ тугатилди. Шундай қилиб, ижро иши амалда тамомланди ва тарафлар ўртасидаги можаро яраштириш асосида ҳал қилинди.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари бундай масалаларни қонуний ва тинч йўл билан ҳал қилишга интилишлари натижасида аҳоли ўртасида ижтимоий тотувликка эришишга ҳисса қўшмоқдалар.

Бу каби ижро ишларининг муваффақиятли якунланиши нафақат ҳуқуқий тизим самарадорлигини оширади, балки жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни сақлашга ҳам хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.