Ўзбекистонлик боксчи озодликдан маҳрум қилинди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган спортчига оид жиноят иши кўриб чиқилди.

«Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, судланувчи бокс ва кикбокс йўналишларида маҳаллий ва халқаро мусобақаларда ғолибликка эришган таниқли спортчи ҳисобланади.

У ақидапаластлик ғояларига йўғрилган маълумотларни тарқатганликда айбланган.

Спортчининг айтишича, у ушбу мусиқани эшитиб қолгач, ўзининг машғулот жараёнига ўша қўшиқни қўйган ва инстаграм саҳифасига жойлаган.

«Инсон ҳар доим ҳушёр бўлиши керак экан. Ўтган олти ойда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан... Ярим соат инстаграмда турган нарса ҳаётимда кўрган 21 йиллик меҳнатимни синдириб ташлади, 21 йилим увол бўлиб кетди», дейди спортчи.

Судланувчи 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, унга 2 йил синов муддати белгиланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.