Жиззахда Хитой инвестори кафель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Лойиҳа қиймати 25 млн $

Улашиш:

Жиззах шаҳар ҳокимлиги вакиллари Хитой Халқ Республикасидан келган тадбиркорлар билан “Жиззах ЭИЗ” маъмурий биносида учрашиб, унда умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларлик кафел ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди.

Музокаралар давомида хорижий тадбиркорга ер олиш тартиби ва ҳукумат томонидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.

Учрашув сўнгида лойиҳани амалга ошириш учун қулай, деб топилган ер участкаси масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.