Вилоят ДСБ бошлиғи Бекзод Ташпулатов хорижий инвесторлар билан учрашди

Улашиш:

Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
Хусусан, Фориш туман Эгизбулоқ МФЙ ҳудудида “SOFCOR” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан янги цемент заводи қурилиши бошланди.
Бугун вилоят давлат солиқ бошқармасига Хитой Халқ Республикасидан келган мазкур корхонанинг деректори Ли Фугенг раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик, хорижий инвесторлар учун имтиёз ва преференцияларга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ДСБ бошлиғи Бекзод Ташпулатов “Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида мазкур қўшма корхонанинг фаолият олиб боришида кўмак кўрсатилиб, қўллаб -қувватланишини таъкидлади.

Меҳмонлар янги цемент заводининг фаолияти ва соха йўналишларида олиб борилаётган ишлар бўйича презентация намойиш этдилар. Шунга кўра, янги завод қурилиши учун 50 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллиард АҚШ долларига тенг. Маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга мўлжалланган ушбу цемент заводи йилига 2,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Завод ишга тушгач, 600 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Суҳбат қизғин савол жавобларга бой бўлди. Учрашув сўнгида корхона деректори Ли Фугенг бошқарма бошлиғига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, вилоят иқтисодиётини ривожлантиришда зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.