Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи

Улашиш:

Бугунги кунда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш солиқ идораларининг асосий вазифасига айланди. Ушбу соҳа идоралари аввалгидек фақат назоратчи бўлиб қолмай, балки, тадбиркорнинг ҳамкори, халққа янада яқин бўлиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз солиқ соҳасида ҳам адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган тизим яратилди. Бунда солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатлидир. 

Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформатсия қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупсия ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, тадбиркорларнинг кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти яратилгани юрт иқтисодиётини ривожлантиришга асос бўлмоқда. Солиқ юкининг камайиши эса солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси мутахассислари жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқотларда 2023 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар тўғрисида батафсил ҳам маълумотлар беришмоқда.   

Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ жорий 2023 йил январь ойида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 66 та субъектнинг 6 388 060,0 (олти миллиард уч юз саксон саккиз миллион олтмиш минг) сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

Ортиқча тўланган солиқ суммалари мавжуд 493 та тадбиркорлик субъектларнинг 3 377 017,0 минг сўм бошқа турдаги солиқ қарздорлигига ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 388 та тадбиркорга 776 та ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

Фаолият туридан келиб чиқиб, 228 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди. 

Жиззах шаҳридаги 2 та бозор ҳудудида тадбиркорлик субъектларига янада қулай бўлиши учун очилган “ТАДБИРКОРГА КЎМАК МАРКАЗИ” шоҳобчалари орқали тадбиркорлик субъектларига 22 та хизмат турлари бўйича бепул хизмат кўрсатилмоқда.   

Жорий йилнинг январь ойида солиқчи кўмакчи дастури орқали 468 та тадбиркорлик субъектлар бўйича ўрганиш ўтказилиб, солиқ органларига алоқадор 330 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам берилиб, муаммолари ва камчиликлари бартараф қилинди.

Б. Ташпўлатов - Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.