Коррупция - тараққиёт кушандаси

Улашиш:

Бугун вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувга солиқ ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари иштирок этди.
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда тизимли равишда ишлар олиб борилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда.

 

Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Учрашувда юртимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш, ходимлар орасида соғлом муҳитни яратиш, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишнинг истиқболлари ҳақида ва Давлат солиқ хизмати органларида жорий йил 15-мартдан 15-апрелгача “Давлат солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” ойлиги ўтказилаётгани борасида маълумотлар берилди.


Фаррух Бабаев,

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.