Тез ёрдам машинаси нега бундай ҳаракатланди? (видео)

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатланиб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 05:21 да пойтахтимизнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли «FORD» русумли давлат рақами 01 461 YLA бўлган тез тиббий ёрдам автомашинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.

Бу пайтда автомашина тезлиги соатига 40 км. атрофида бўлиб, унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган.

Шундан сўнг автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.