Бахтсиз ҳодиса туфайли шосседа электромобиль портлади(ми)

Улашиш:

Ижтимоий тармоқда электромобиль бахтсиз ҳодиса (авария) дан сўнг портлагани хусусидаги видео тарқалди. Биз ушбу жараён ҳақиқатдан ҳам электромобиль билан содир бўлганми ё йўқлигига аниқлик киритамиз.

Ушбу видеони кўздан кечирар эканмиз, айрим жиҳатлар унинг шубҳали эканлигини кўрсатади. 

Ҳукм: Фейк 

Демак биз текширишни бошладик

Бу видеода ҳақиқатдан электромобиль портлаяптими?

Ҳаммаси қандай бошланди

Тармоқда ёнаётган автомобиль акс этган видео тарқалди. Видео муаллифи ёнаётган машина ва кетма-кет қатор портлашларни тасвирга олган.

Хабар муаллифи тармоқда автоҳалокат туфайли шосседа электрокар портлаганини ёзади.

Бахтсиз ҳодиса туфайли шосседа электромобиль портлади(ми)

Интернет сайтларидан манба излаймиз

Бу хабар  аслида сохта бўлиб, ёнаётган машина электромобиль эмас балки юк машинаси бўлган ва унинг газ баллонлари портлаган. Бу воқеага эса яқинда 10 йил тўлади.

2013-йил 13-июль куни Москва ҳалқа йўлида оддий автобус 119 дона газ баллони бўлган Исузу юк машинаси билан автоҳалокат содир этади. Ҳайдовчи ва автобусдаги 28 йўловчи бу воқеадан жабрланмаган. ЙТҲда жабрланган юк машинаси ҳайдовчисига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Асл видео YouTube’да 2013-йил 15-июлда “Газель (исузу) ва газ баллонларининг Москва ҳалқа йўлида 2013-йил 13-июль куни портлаши” номи остида эълон қилинган. Москвада юк машинаси портлади. (Взрыв Газели(isuzu) и газовых баллонов на МКАДе 13.07.2013. Explosion of a truck in Moscow) 


Youtube’дан юқоридаги видеога алоқадор бошқа видеолар ҳам келиб чиқди. Биз ҳақиқатдан ҳам ЙТҲ жараёни тушган ва автомашина кузатув камерасига қайд этилган бошқа видеони ҳам топишга муваффақ бўлдик. У ерда автоавария ҳақиқатдан ҳам газ балонлар ортилган юк машинаси билан содир бўлгани ва портлашлар ҳам ушбу газбалонлари орқали бўлганини кўриш мумкин.



Шу ўринда бир савол туғилади. “Электромобиллар ўзи портлайдими?”

АҚШнинг Флорида штатидаги ўт ўчириш бўлимлари ўтган йилнинг октябрь ойида жиддий муаммога дуч келди. Иан тўфони ўтиб кетганидан бир неча ҳафта ўтгач, электромобиллар ўз-ўзидан ёниб кета бошлади. Сўнгги кунларда Флорида йўлларида ўнга яқин электромобил ёниб кетган. Мутахассислар муаммонинг нимада эканлигини аллақачон тушунишган, аммо ҳозиргача ҳеч ким уни қандай ҳал қилишни билмайди. Айтганча, ушбу штат Қўшма Штатлардаги электр транспорт воситаларининг иккинчи йирик бозори бўлиб, бу ерда 95 мингга яқин автомобиль рўйхатга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, элементларнинг кучайиши пайтида электр транспорт воситаларининг аккумулятор бўлинмаларига катта миқдорда намлик тушади. Бу, ўз навбатида, батареяларда коррозия ҳосил қила бошлайди. Бир нуқтада кўп миқдорда тўпланган коррозия элементлари натижасида батареялар ёнишни бошлайди. Баъзи ҳолларда ёнғинлар портлашлар билан бошланади.

“Бу бизнинг ўт ўчирувчиларимиз илгари дуч келмаган янги муаммо. Ҳеч бўлмаганда шундай миқёсда”, - деди маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Жимми Патронис 

Хулоса 

Мутахассис билдирган фикрга таянсак, электромобиллар ҳам ёниши, ҳам портлаши мумкин. Лекин биз излаган фактдаги каби кетма – кет серияли портламайди. 

Ҳакимжон Фозилов 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.