Антикоррупция агентлиги имтиҳонларни назорат қилади

Улашиш:

Жорий йил 1–10 август кунлари 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.

2021/2022-ўқув йили бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий имтиҳонларни янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида жараёнларни imtihon.edu.uz платформаси орқали жонли кузатиш имконияти яратилди.

Шунингдек, илк бор имтиҳон бўладиган бино ва майдонларда ўрганишлар олиб бориш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида қўшма баёнот имзоланди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилган. 

Унга кўра Вазирлик ва Агентлик масъул ходимлари томонидан жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, жонли эфирга узатилиши тўлиқ назорат қилинади.

Сиз имтиҳонда коррупциявий ёки жонли эфирга узатиш тартибига риоя этилмаслик ҳолатларига дуч келсангиз вазирликнинг телеграмдаги @EduAntiCorruptionBot га ёки 1006 Ишонч рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.