Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин

Улашиш:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, битирувчиларнинг  ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.