2021/2022-ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорларини эълон қилинди

Улашиш:

Қайд этилишича, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланган.


Бунда, олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланган.

2021/2022-ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.