Энди академик таътил олган талабалар ўқишни "сиртқи", "кечки", "онлайн" шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади

Улашиш:

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қаромоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;

соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;
соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган хомиладор аёл талабалар; 
чақалоғи бор ёш талаба оналар;
харбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.  

Ўтган даврдаги академик таътилдан хозиргисининг фарқи талаба ўқишдан четлатилмайди. 

Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.