Жорий йилнинг 6 ойида 4 мингга яқин шахс коррупцион жиноятларда айбланган

Улашиш:

Аксилкоррупция агентлиги 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчиликни таҳлил қилди.

Унга кўра, мазкур даврда 3 837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.

Жумладан:

  • тижорат банкларида 146 (186);
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
  • Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 30 (33) нафар ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237) нафар, давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153) нафар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.