Дунё мактаблари ўртасидаги бизни ҳайратлантирадиган фарқ ва тафовутлар

Улашиш:

 Ҳар бир мамлакатнинг идеал таълим жараёни тўғрисидаги ўз ғояси бор, бу ғоялардаги биз билан бўлган тафовутлар биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ бўлиб чиқди.

AdMe.ru  дунёнинг турли давлатларидаги мактабларда бу жараёнлар қандай ишлашини билиб олди. Қуйида бу мактаблардаги ўқитиш жараёнлари ҳақида сўз юритамиз.

Францияда ўқув йили сентябрда бошланиб, июлгача давом этади. Дарслар  мавзуга қараб 55 дақиқадан 2 соатгача давом этади. Ўқув ҳафтасининг давомийлиги (чоршанба қисқартирилган) 5 кундан иборат. Ўқувчиларга уй вазифаси берилади, синфдан синфга ўтиш имтиҳонлари мавжуд.

Франциядаги мактабларда иккинчи йилга қолиш ёки синфдан-синфга (масалан, 7 дан 9 га) сакраб ўтиш кенг тарқалган, шу сабабли аралаш синфлар ҳам кам эмас. Мактаблардаги одатдаги танаффуслардан ташқари, икки соатлик тушлик (катта) танаффуси ҳам юритилган: болалар уйга бориб, оилалари билан тушлик қилиб, яна мактабга қайтиб келиши мумкин. Мактабда телефондан фойдаланиш қатъият ман этилади, болалар танаффусларни мулоқотда ўтказишлари шарт.

Японияда ўқув йили апрель ойида бошланиб мартда тугайди. Дарслар бошланғич синфларда 45, ўрта ва юқори синфларда 50 дақиқа давом этади. Бошланғич мактабда уй вазифаси берилмайди, юқори синфларда эса жуда кўп.

Ўзига хос хусусиятлар: дарслар соат 8.30 да бошланади ва кечгача давом этади. Аксарият болалар қўшимча таълим муассасаларига ҳам қатнашади, якшанба кунлари қўшимча берилган уй вазифаси одатий иш ҳисобланади. 20 июлдан 1 сентябргача, 26 декабрдан 7 январгача ва 25 мартдан 1 апрелгача бўлган таътил кунлари японияликлар учун яхшилаб... дарс қилиш мумкин бўлган вақтдир.

Исроилда ўқув йили бизда бўлгани каби сентябрдан – июнгача давом этади.

Дарслар давомийлиги 90 дақиқа,  1-6 синфларда уй вазифаси берилмайди.

Ўзига хос хусусиятлар: Болалар кичкиналигидан умумтаълим мактабга тайёрланади, ўқувчилар ютуқ ва қобилиятига қараб гуруҳларга бўлинади ва қобилиятидан келиб чиққан ҳолда фанлар гуруҳларга бўлиниб, болалар турли даражаларда ўқитилади.

Хитойда гавдани тўғри тутиш ва бел саломатлиги жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун эрта ёшдан бошлаб, болалар ўз қад-қоматига эътибор беришга ўргатилади.

Ўзига хос хусусиятлар: Дарслар эрталаб соат 8.30 да машқлар билан бошланади, 3-дарсдан кейин – кўзлар машқи, 14.00 атрофида яна бир фаол ҳаракатлар билан кундузги машқ. Шунинг учун бўлса керак, Хитойда ягона мактаб формаси спорт костюми ҳисобланади.

Ҳиндистон давлати мактабларидаги 35 дақиқалик дарслар июлда бошланиб, майгача давом этади. Имтиҳон ва уй вазифалари мавжуд.

Ўзига хос хусусиятлари: Ҳиндистонда ота-оналар фарзандларининг имтиҳон натижаларидан жуда хавотирда. Мактаб шаҳодатномаси ҳаётда катта имкониятлар очиб беради. Шу боис, катталар имтиҳондаги тўғри жавобларни фарзандларига пичирлаб айтиб туриш мақсадида тез-тез ота-оналарнинг мактабнинг юқори қаватларидаги дераза панжараларига чиқиб турганликларининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Австралиядаги январда бошланиб декабрда тугайдиган ўқув йили тўртта чоракка бўлинган ва Пасха (апрелда икки ҳафта), қитъадаги баҳор (сентябрда икки ҳафта) ва ёз (декабрь ва январь)да таътил берилади. Синф раҳбари ҳар йили ўзгаради, болалар ҳам ҳар йили “аралаштирилиб” ўқитилади.

Канададаги 85 дақиқалик дарслар эрталаб соат 8.15 да бошланади, бироқ бу ҳамма учун мажбурий вақт эмас. 8.15 дан 8.45 гача – бу ўқитувчи билан индивидуал мулоқот қилиш, саволлар бериш ёки бирор муаммони муҳокама қилиш вақти. Муаммолар ва саволлар бўлмаса, унда бола узоқроқ ухлаб кейин мактабга келиши мумкин.

Италиядаги мактабларда ҳар ўқув йили об-ҳаво ва минтақага қараб ўзгаради.

Болалар мактабни 2 марта ўзгартириши шарт - бошланғич мактабдан кейин улар яна биринчи синфдан бошланадиган ўрта мактабга боришади. Бу мактабда бинодан тортиб, ўқитувчилар ва синфдошларгача ҳамма-ҳамма нарса ўзгаради. Битирув кечаси ўрнига “професорлар билан кечки овқат” уюштирилиб, ўқитувчилар таклиф қилинади. Бундай кечки овқат пулини талабалар тўлайди, қоида тариқасида бу пулни улар ота-оналардан олмайди. Мақсад болалар аллақачон мустақил ҳаётга тайёр эканлигини кўрсатишдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.