“Asia School” билан Президент мактабигача 3 қадам!

Улашиш:

Фарзандининг барча шароитларга эга, одатий мактабларда мавжуд бўлмаган қулайликлари бўлган Президент мактабида таълим олишини истамаган ота-оналар бўлмаса керак.

Хўш Президент мактаби қандай муассаса? Аввало шу ҳақда маълумот берсак.

Президент мактаблари Қорақалпоғистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таълим муассасалари шаклида ташкил этилмоқда.

2019 йилда дастлабки мактабларнинг қурилиши бир вақтнинг ўзида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, Наманган, Хоразм вилоятида бошланиб, фойдаланишга топширилган бўлса, 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-9 синф ўқувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфлар учун ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва «STEAM - таълим» (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида, хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Жиззах шаҳрида жойлашган “Asia School” нодавлат замонавий хусусий мактаби Президент мактабига тайёрлов бўйича 4-9 синф ўқувчиларни қабул қилади.

“Asia School” Президент мактабига тайёрлов жараёнида ҳар бир боланинг ўз салоҳиятини юзага чиқариш, шунингдек, инглиз тили бўйича билимларини тубдан яхшилаш бораисда чуқурлаштирилган дарслар ташкил этади.

Ўқитиш дастурига қуйидагилар киради: 

-  билимни Cambridge Assessment тизими бўйича ҳар ҳафта текшириш;

-  ўқишга индивидуал тарзда ёндашиш;

-  шахсий координатор;

-  сифатли билим ва ҳақиқий натижалар;

-  уй вазифаларини ўқитувчи назорати остида бажариш;

-  кучайтирилган тайёрлов;

-  ҳар ойда ўқувчилар ўртасида беллашувлар;

-  кутубхона ва ўйин зонасидан фойдаланиш имкони. 

Шу билан бирга, ўқувчиларни қизиқарли музокаралар, викториналар, тақдимотлар, жонли учрашувлар ҳамда «Билимда ким яхшироқ?» форматидаги йирик тадбирлар кутмоқда. 

Президент мактабларига тайёрлов курслари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги рақам орқали билиб олишингиз мумкин: +998 72 221 99 99 

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй. 

Мўлжал: Эски “ЦУМ” савдо маркази. 

Реклама ҳуқуқи асосида

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.