Хусусий мактаблар жамиятнинг ўгай фарзанди эмас: “Asia school” қандай қилиб Буюк Британиянинг “Cambridge Assessment” методикаси орқали ўқувчиларга хизмат кўрсатмоқда

Улашиш:

Бугун “Хусусий мактабларни ривожлантириш истиқболли вазифа” мавзусида Жиззах шаҳридаги “Asia school” нодавлат мактабида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди. 

Яқинда мазкур нодавлат мактабда раҳбарият ўзгарган эди. Кўп йиллар Жиззах вилоятида таълим тизимида меҳнат қилган Жасур Бегмуродов ушбу мактаб директори бўлди. Мактаб асосчиси Асил Убайдуллаев эса эндиликда мактабни янада ривожлантириш йўналишида фаолиятини давом эттиради. Мактабда таълимни сифат даражасини ошириш, ўқувчиларни қамраб олиш, дарслар самарадорлигини ошириш методикалари бўйича жамоа тинимсиз изланишни давом эттиради.  

Брифинг аввалида иштирокчилар мактаб биносида яратилган шароитлар, янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарликлар билан танишдилар. Шундан сўнг бугунги кунда кўпчиликни қизиқтираётган масалалар юзасидан маълумот берилди.  Журналистлар хусусий мактабда шарт-шароит қанақа? Ота-оналар хусусий мактабларга фарзандларини беришаяптими ёки аксинчами? Давлат умумий ўрта таълим мактабларидан нодавлат таълим ташкилотларининг қулайлиги, афзаллиги нимада? Хусусий мактаб пул топиш манбаими, ёки?  Каби ўнлаб саволларга жавоб олдилар.

 “ASIA SCHOOL” нодавлат таълим ташкилоти 5-7 ёшгача мактабга тайёрлов ва 1-синфдан 11-синфгача математика, информатика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган таълим хизматларини кўрсатади.   “ASIA SCHOOL” нодавлат таълим ташкилоти 2018 йил 10-сентябрда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда рус тилида таълим олувчи 1-11 синфлар ва инглиз тилида таълим олувчи 1-3 синфлар учун Буюк Британиянинг “Cambridge Assessment” методикаси орқали инглиз тилида ўқувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Мактабда таълим хизматлари билан бирга дарсдан сўнг қўшимча тўгараклар фаолият юритади. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.