«S&P» Ўзбекистоннинг кредит рейтинги бўйича кутилмаларини ижобийга кўтарди

Улашиш:

Ўзбекистон иқтисодиётида ижобий силжишлар халқаро молиявий институтлар эътиборидан четда қолмаяпти. 2025 йил 23 май куни «S&P Global Ratings» агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботда мамлакатнинг суверен кредит рейтинги “BB-” даражасида тасдиқланди. Бундан ҳам муҳимроғи — агентлик илк бор Ўзбекистоннинг рейтинг кутилмасини «барқарор»дан «ижобий» даражага оширди.

Рейтинг кутилмасининг оширилиши нимага асосланган?
Ҳисоботда қайд этилишича, бундай ижобий баҳога Ўзбекистонда 2017 йилдан буён амалга оширилаётган иқтисодий либераллашув, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, ва бошқарув сифатини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар асос бўлди.

Контекст:
2025 йил бошидан «S&P» агентлиги томонидан 10 та мамлакатнинг суверен рейтинги ва кутилмалари юқори баҳоланган бўлса (жумладан, Португалия, Саудия Арабистони, Албания), 13 давлатда пасайиш кузатилган. Ўзбекистон эса бу жараёнда ижобий йўналишни намоён этган давлатлар сафидан ўрин олди.

Мутахассислар таъкидлашича, «ижобий» кутилма келгусида рейтингнинг янада ошиши эҳтимолини англатади. Бу эса мамлакат учун халқаро бозорлардаги молиявий ишончни кучайтиради, инвесторлар учун мусбат сигнал сифатида хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.