Қурилиш соҳасига оид давлат хизматини кўрсатишга оид регламентда нималар тасдиқланди?

Улашиш:

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди. Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари тумандаги маҳаллаларда ушбу қарор мазмунини тушунтириш мақсадида уйма-уй юрилган ҳолда тушунчалар берилди.

✅Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди: 

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструксия қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;

▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;

▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объэктни рўйхатдан ўтказиш;

▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объэктдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;

▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

???? Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

⏳Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

???? Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон манзилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.