Эрдўғон: Қрим бу — Украина

Улашиш:

 Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқаро ҳуқуқ асосида Қрим Украинага қайтарилиши шартлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

«Халқаро ҳуқуқ талабига мувофиқ, Қрим Украинага қайтарилиши шарт. Бу бутун минтақа ва жаҳон хавфсизлик тизими, Украинанинг барқарорлиги, ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, суверенитети ва сиёсий бирдамлиги учун ўта муҳимдир», — Эрдўғоннинг бугун, 23 август куни Киевдаги «Қрим платформаси» онлайн-саммитидаги сўзларини келтирмоқда «Укринформ» агентлиги.

Туркия, жаҳоннинг деярли барча мамлакатлари каби, Қрим Россия томонидан аннексия қилинганини қоралайди, бироқ Россия-Украина низосида ҳар икки томон билан яхши алоқаларни сақлаган ҳолда балансни сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Киевдаги «Қрим платформаси» иккинчи саммитида 60 давлатдан вакиллар, жумладан, 40 мамлакатнинг президент ва бош вазирлари иштирок этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.