Қрим кўпригидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Улашиш:

Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (МОҚ) ахборот маркази Қрим кўпригида юк машинаси портлатилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, портлаш оқибатида темир йўл поездининг еттита ёқилғи баклари ҳам ёниб кетган.

Портлаш оқибатида кўприкнинг иккита автомобил оралиқ қисми қулаб тушган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Қрим кўпригидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ҳукумат комиссиясини тузишга буйруқ берганини айтди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.