Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида кучли портлаш юз берди

Улашиш:

Қозоғистон жануби-ғарбидаги Оқтау шаҳридаги кафеда портлаш содир бўлди. Оқибатда унинг биноси бутунлай вайрон бўлди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш 7 ноябрь куни кечқурун икки қаватли «Аянат» кафесида содир бўлган. Натижада кафега туташ ҳудудлар ҳам зарар кўрган.

«7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:25 да Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оқтау шаҳрида портлаш содир бўлганлиги ҳақида маълумот келиб тушди», — дейилади Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига.

Дастлабки хабарларга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш сабаби ўрганилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.