Порох заводидаги портлашда 16 киши ҳалок бўлди

Улашиш:

Россиянинг Рязан шаҳри яқинидаги порох цехида портлаш содир бўлди. Хабар берилишича, цех ишчиларининг деярли барчаси ҳалок бўлишган. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.

Қурбонлар сони 16 кишини ташкил этган.  «Ёнғин жойини текшириш пайтида тирик қолганлар топилмади», дейди манба.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, «аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ».  Заводдаги ёнғин бартараф этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.