Сергелидаги ишчилар ётоқхонасида портлаш бўлди

Улашиш:

Бугун пойтахтнинг Сергели туманида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил етилган.

Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган, дейилади маълумотда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.