Чилонзорда уйлардан бири портлаб кетди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг бирламчи хабарига кўра, жорий йилнинг 3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Воқеа етти қаватли уйнинг 36-квартирасида содир бўлган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун вазирликнинг ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг