Шавкат Мирзиёев Пензадаги фожиа бўйича топшириқ берди

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев Россияда ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадини қайтариш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда ФВВ маълумот берди. 

9 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида, вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Пенза вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлиб, унда ўзбекистонликлар ҳалок бўлганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.