Украинадаги уруш қурбонлари сони илк бор маълум қилинди

Улашиш:

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги биринчи марта Украинадаги «махсус операция» пайтида ҳалок бўлган рус зобит ва аскарлари сонини айтди — 498 киши!

Вазирлик маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларидан яна 1597 нафари жароҳатланган.

Ўз навбатида, Украина расмийлари бошқачароқ маълумот келтиришмоқда. Улар 7000 россиялик ҳарбийнинг ўлими ҳақида гапиришмоқда.

Маълумот учун, Суриядаги бир неча йиллик операциялар давомида расмий маълумотларга кўра, Россия ҳарбийларининг йўқотишлари 112 кишини ташкил этган.

Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги ўз маълумотида бир ҳафталик уруш давомида Украинанинг 2800 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганини қайд этган.

Бу маълумотларда тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар сони келтирилмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.