Украинадаги жанговар ҳаракатларда 18 журналист ҳалок бўлди

Украинадаги жанговар ҳаракатларда 18 журналист ҳалок бўлди

Украинадаги жанговар ҳаракатлар даврида (24 февралдан бери) 18 нафар журналист ҳалок бўлди, деб хабар берди Украина маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги.

Шунингдек, ОАВ ходимларидан 3 нафари — бедарак йўқолган, 8 нафари — ўғирлаб кетилган, 13 нафари — яраланган.

Украина бош прокуратураси баёнотига кўра, Россия ҳарбийлари томонидан ОАВ вакилларига нисбатан 74 та жиноят содир этилган. Шулардан 19 нафари хорижлик журналистлар: Буюк Британия — 5, Чехия — 2, АҚШ — 2, Дания — 2, БАА — 2, РФ — 2, Ирландия — 1, Швейцария — 1, Франция — 1, Литва — 1.

Ҳалок бўлган 18 нафар журналистнинг 3 нафари — аёллар, ўғирлаб кетилган 8 журналистнинг 4 нафари — аёллар. Қолаверса, 15 журналист босимга учраган.