Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олади?

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 июль ҳолатига 3 941,5 минг нафарни (бундан, 2 236,2 минг нафари (56,7 фоизи) аёллар) ёки аҳоли сонидаги улуши 11,4%ни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 116,3 минг нафарга ёки 3%га кўпайди.

Шундан, 2 927,8 минг нафари (74,3%)ни ёшга доир пенсия (бундан, 1 874,5 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар), 395,3 минг нафари (10,0%)ни ногиронлик пенсия (бундан, 162,3 минг нафари ёки 41 фоизи аёллар), 193,0 минг нафари (4,9%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 425,4 минг нафари (10,8%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди (бундан, 199,5 минг нафари ёки 46,9 фоизи аёллар).

Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан, ёшга доир пенсия олувчилар сони 78,8 минг нафар киши (2,8%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 8,7 минг нафар киши (2,3%)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 3,9 минг нафар (2,1%)га ва нафақа олувчилар сони 24,9 минг нафар киши (6,2%)га ортди.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида 190,8 минг нафар (бундан, 101,1 минг нафари ёки 53 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 125,1 минг нафари (65,6%)га ёшга доир пенсия, 17,4 минг нафари (9,1%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 11,2 минг оила (5,9%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 37,1 минг нафари (19,47%)га нафақалар тайинланди).

Яъни, 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 27,7 минг нафар ёки 17 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланди.

Манба:Пенсия жамғармаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.