Вилоят солиқ бошқармаси ногиронлиги бўлган ёшлар оилаларига кўмак кўрсатмоқда

Улашиш:

Апрель ва июнь ойлари давомида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан Фориш ва Ғаллаорол туманларида истиқомат қилувчи ўзларига бириктирилган ногиронлиги бўлган ёшлар оилаларига кириб чиқилди.

Бундан кўзланган мақсад, ногирон фарзандлари бор оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий масалаларини ҳал этишда кўмаклашишдан иборат.

Куни кеча бошқарма бошлиғи Бекзод Ташпулатов Ғаллаорол туманидаги “Саврук” МФЙ да яшовчи Жамол Холиевнинг оиласига ҳомийлик асосида газ плитаси олиб борди.

Ҳудди шундай Кўкбулоқ МФЙ Янгийўл қишлоғида яшовчи Урол Акрамовга ҳам эҳтиёжига мувофиқ газ плитаси ва бирламчи озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. 

Тумандаги Булоқбоши ҚФЙда яшовчи Зухриддин Нуранов туғма ногиронлиги бўлгани учун ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. Дастлаб унинг хонадонига борилганда эҳтиёжи учун янги ногиронлик аравачасига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланган эди. Ўтган куни вилоят солиқ бошқармаси ҳамда вилоят 4-сектор масъуллари томонидан Зуҳриддинга янги аравача етказиб берилди. 

Эслатиб ўтамиз, биргина Ғаллаорол туманида 170 нафар эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган ёшлар рўйхатга олинган ва уларнинг муаммолари тегишли тартибда ҳал этиб борилмоқда. 

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.