Солиқчилар карантинда бўлган 115 та хонадонга суюлтирилган газ балонларини етказиб берди

Улашиш:

Куни кеча Жиззах Вилоят Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти  Ғаллаорол туманидаги 4-секторга қарашли    Кўкбулоқ ҚФЙ ва Қўйтош ШФЙларида яшовчи 58 та эҳтиёжманд кам таъминланган оилаларга кириб холидан хабар олишди. Ушбу фуқароларга кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ҳамда шахсий-гигиена воситалари бепул тарқатилди.

Туманда жойлашган 3 та чиқиндихоналарнинг барчаси тўлиқ тартибга келтирилди, 90  та хонадонга суюлтирилган газ балонлари етказиб берилди.

Бу каби саҳоват тадбири Бахмал туманида ҳам бўлиб ўтди. Туманда яшовчи 25 нафар эҳтиёжманд кам таьминланган оилаларга бепул суюлтирилган газ балонлари, озиқ-овқат махсулотлари ва 100 дан ортиқ махсус ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.