Блогер Абдуқодир Мўминовнинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанцияси Абдуқодир Мўминовга нисбатан ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди, деб хабар қилди Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.

4 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод тумани суди «Ko’zgu» YouTube канали муаллифи (250 минг обуначи) ва «Oynaga qarang» МЧЖ раҳбарини (1990 йилда туғилган) шахсий дахлсизликни бузиш, товламачилик, фирибгарлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, пора беришда иштирокчиликда айбдор деб топган. Бунинг учун у 3 йилга журналистик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган ҳолда 7 йилу 3 ой қамоқ жазосини олган.

Судьялар Д.Ражабов, М.Аҳмедов ва Ҳ.Шамсиевдан иборат судьялар ҳайъати апелляция шикоятини кўриб чиқди ва биринчи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Олий суднинг эслатишича, суд қароридан норози бўлганлар Олий суднинг кассация инстанциясига шикоят қилиши ёки протест келтириши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.