Москвада ниқоб тақиш бекор қилинди

Улашиш:

Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда ниқоб тақиш режими бекор қилинишини билдирди.

Унинг фикрича, «эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли» ана шундай қарорга келинган.

Бундан ташқари, Россия пойтахтида корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ҳароратини ўлчаш, иш жойларини ажратиш каби мажбурий антиковид чоралари ҳам бекор қилинади.

«Ҳозирги шароитда мазкур қарор жиддий санкциявий босимни бошдан кечираётган бизнесни қўллаб-қувватлайди», - деди Собянин.

Москвада мажбурий ниқоб тақиш режими 2020 йил баҳорда жорий этилганди.

Ўтган суткада шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 957та ҳолат қайд этилган, 44 нафар бемор вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.