Тошкент вилоятида сохта рақамли автомобилларни аниқлаш бўйича кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда

Улашиш:

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати қоидабузарликларининг энг кенг тарқалган тури - бу махсус мосламалар ёрдамида давлат рақамларини яшириш, шунингдек рақамсиз бошқаришдир. Ушбу ҳуқуқбузарликлар, айниқса, кўплаб радарлар ўрнатилган Тошкент вилоятидаги йўлларда тез-тез содир бўлмоқда. Шундай қилиб, қоидабузарлар нафақат жарималардан қочишга, балки кўпинча ўз айбларини бошқа бегуноҳ ҳайдовчиларга юклашга ҳаракат қилишади.

 Фаол қўлланилаётган усул- ҳақиқий рақамларга пластикдан ясалган ёки эски рақамлардан кесиб олинган бошқа сонларни ёпиштиришдир. Шунингдек, камералардан яширишни яхши кўрадиганлар орасида камералар учун рақамни ўзгартирадиган стикерлар машҳур. Шуниси қизиқки, улар эркин сотилади, шу боис мазкур масалага ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг эътиборини жалб қилишни хоҳлардик.

434342.jpg

Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов бундай ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётгани муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари рейд тадбирларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилганини таъкидлаган. Рейдлар қанча давом этиши ҳақида у маълум қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундай қоидабузарлик учун машина жарима майдончасига юборилади. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача (330 минг сўмдан 1,6 миллион сўмгача) жарима тайинланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.