Янгиланаётган Конституция барчамизники!

Улашиш:

Юртимизнинг барча ҳудудлари, шаҳару қишлоқлари, маҳалла ва гузарлар, ташкилот ҳамда муассасаларда мазкур шиор билан турли тарғибот тадбирлари  ўтказилмоқда. Унда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, жой олаётган моддалар ҳамда меъёрлар ҳақида одамларга тушунчалар берилмоқда.

Куни кеча Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасида фаолият юритаётган “Оқсарой текстил” ип йигирув корхонасида ҳам шундай учрашув ўтказилди. Тадбирда корхона ишчи-ходимлари ва шаҳарча аҳолиси иштирок этди.

Конституциявий ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари ётгани, жамиятдаги ечимини кутаётган муаммоларнинг аксарияти шу орқали тез ва осон ҳал бўлиши таъкидланди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг ҳажми, мазмуни ва ўзгаришлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир концерт шоу тадбирига уланиб кетди.

Янгиланаётган Конституция барчамизники!

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.