Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчини ариқ суви ичишга мажбур қилди

Улашиш:

Андижонда ўқитувчи дарсга кечиккан ўқувчига ариқ суви ичириб ҳамда нок баргини ейишга мажбур қилиб жазолади.

Воқеани ёритиш мақсадида Zamon.uz мухбири воқеа жойидан лавҳа тайёрлаган. Воқеа тафсилотлари натижасида шу нарса аниқ бўлганки, 6-синф ўқувчиси даладан иш қилиб дарсга кеч келгани маълум бўлган. Бу ҳақда унинг синфдошлари маълум қилди. Қизиқарли томони ўқитувчи билан ўқувчи орасида қариндошлик муносабатлари ҳам бўлган.

Ўқитувчининг ўзи эса мактабда навбатчи эканлигини ҳамда эшик олдида ўқувчиларнинг тартибини назорат қилаётганлигини таъкидлади.

"Ўқувчи иккинчи соатнинг охирига кеч қолиб дарсга келди ҳамда сабабини сўраганимда у менга гап қайтарди. У менга қариндош бўлганлиги сабабли, унга ўзингни қўлга ол деб 100 грамм ёки бир пиёла сув ичирганман. Қолган гаплар қаердан келганини билмадим рости. Нок дарахтининг баргини едиришга келсак, бир ўйлаб кўринг ўқувчига уни едирганим билан, унга мажбурлаб ют дея олмайманку. Бу гапларни айтишдан олдин сал ўйлаб гапириш керак", деди ўқитувчи.

Ўқувчининг ўзи эса ўқитувчи ундан келиб узур сўраб шифохонага олиб борганлигини айтди. Аммо шифохонада текширилганда, болада ҳеч қандай шамоллаш аломатлари йўқлиги аниқланган.

Айни вақтда воқеа юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.