Арнасойлик солиқчилар эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашмоқда

Улашиш:

Тумандаги 4-секторга қарашли "Бахтли" маҳалла фуқаролар йиғинида ўнлаб кам таъминланган оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар етказилмоқда. Кам таъминланган, қаровчиси йўқ оилаларга гўшт, ёғ, гуруч, совун каби озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёж моллари тарқатилди.

Оилавий шароити оғир Дилфуза Жуманазарова қўлини дуога очиб, шундай оғир кунларда ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга, давлат ва жамоат ташкилотларига, саҳоватпеша инсонларга ташаккур айтиб, соғлик-саломатлик, юртимизга тинчлик тилади. Дунё бўйлаб ёйилган бу офатнинг тезроқ чекинишини сўради.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.