Украинада 11 миллиондан ортиқ одам бошпанасидан жудо бўлди

Улашиш:

Украинада уруш туфайли 11 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди, деб ҳисобот берди Халқаро миграция ташкилоти.

Ташкилот маълумотларига кўра, бошпанасидан жудо бўлган 7,1 миллиондан зиёд украиналик ўз мамлакати ҳудудида, қарийб 4 миллион нафари эса бошқа давлатлар ҳудудларига ўтиб, қочқинларга айланди.

Украина аҳолисининг ички кўчиши март ойи ўрталаридан, яъни мазкур йўсиндаги тадқиқот охирги маротаба ўтказилганидан буён 10 фоизга ўсган. Бошпанасини тарк этган оилаларнинг ярмидан кўпининг болалари ёки қариялари бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.