Украинадаги уруш саккиз кундан бери давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, мамлакатни бир миллиондан ортиқ одам тарк этган.
Жанглар давом этилаётган шаҳарлардаги вазият гуманитар фалокат ҳолатига келиб қолган. Егулик, дори-дармонлар етишмаётгани айтилмоқда.
3 март куни бўлиб ўтган Россия-Украина музокараларининг иккинчи раундида томонлар тинч аҳолини эвакуация қилиш, шунингдек, дори-дармон ва озиқ-овқат етказиб бериш учун гуманитар йўлакларни яратишга келишиб олишган.
Қуйида урушнинг саккизинчи кунидан фотолавҳалар тақдим этилади.