ЖССТ коронавирус вакцинасининг 3-дозасидан фойдаланишни тақиқламоқчи

Улашиш:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши учинчи эмлашга мораторий эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

 Фото: «Pan American Health Organization»

Маълум бўлишича, ташкилот раҳбари бу ҳаракат ҳар бир мамлакат аҳолисининг камида 10 фоизини эмлашга ёрдам беришини айтган.

Қайд этилишича, ташкилот шу йўл билан бой ва камбағал мамлакатлар ўртасида дозаларни тақсимлашдаги кескин номутаносибликни бартараф этмоқчи. Таъкидланишича, ташкилот 3-доза вакциналарини ҳеч бўлмаганда 2021 йил cентябрь ойи охиригача тақиқлаш зарур деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемияга қарши курашнинг янги усулини таклиф қилганди. Шунингдек, ташкилот коронавирусдан ўлим бўйича ноль кўрсаткичга эришган мамлакатни маълум қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.